Begona

(0 User reviews)   878   214
Amber Kamu
Узбекский (кириллица)
Share

Альбер Камю…

Оврупо виждони… Ақллар ҳукмдори…

Нобель мукофоти соҳиби…

«Вабо», «Бахтли ўлим» каби романлар, «Бегона», «Инқироз» каби қиссалар, «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик» каби пьесалар, «Сизиф ҳақида асотир», «Астар ва қиёфа», «Никоҳ», «Немис дўстга мактуб», «Исён қилаётган одам», «Қувғинлик ва салтанат», «Ёз», «Ижод ва зркинлик», «Иона ёки Ижодкор иш устида» каби бадиа, ҳикоя, очерк, тарихий-фалсафий асарлар муаллифи…

1913 йилнинг 7 ноябрида Жазоирда қашшоқ француз оиласида дунёга келган, 1940 йил баҳоридан Париж шаҳрида яшаган, 1960 йили 4 январда Масиҳ мавлуди кунларидан кейин Парижга келаётиб йўлда автомобил ҳалокатидан кўз юмган…

Мухтасар умр, қарийб эллик йилдан буён дунё китобхонларини ҳаяжонга солиб, баҳсу мунозаралар уйғотиб келаётган фикри теран, туйғулари ҳассос умр — боқий асарлар…

Альбер Камю ўзини маданиятли ҳисоблаган дунё китобхонининг кўнгил йўлдоши, фикрда муаллимига айланган.

Илғор ўзбек китобхонига, албатта, Альбер Камюнинг номи таниш. Албатта, рус тилига қилинган таржималар орқали. Ўзбек тилимизда эса, унинг бир-икки кичик матнларини айтмасак, Камю ижоди ҳали нотаниш.

Адабиётнинг буюклик аломати она тилдаги буюк аслиятлар билан бир қаторда ўзга адабиётларнинг буюк намуналари таржимаси билан ҳам кўринади, тўғрироғи, бу — қонуний жараён. Шу маънода,

Альбер Камю сингари ёзувчилар асарларини тди она тилимизда ўқишни мустақил мамлакатимиз адабиётининг эркин ривожланиш табиати тақозо қилади. Мазкур нашрни амалга оширганда шу мақсадни назарда тутяпмиз, зеро, бозор иқтисодиётида қоғоз қиммат, нашр харажатлари баланд, аммо маънавият қадрини на қоғоз нархи, на нашр сарфиётлари билан ўлчаб бўлади.

Биз тўпламда Альбер Камюнинг таржимаи ҳоли, унинг асарлари ҳақида кириш мақола, муфассал тавсифни атайлаб бермадик, чунки ёзувчининг шахсияти, асарларидаги бадиий дунёии уни ўқиган ҳар бир китобхоннинг ўзи кашф этади, ўзи яратади.

Биз фақат тавсия этамиз — Альбер Камюни албатта ўқинг! Такрор ўқинг. Бу жаҳан севган буюк адиб такрор ва такрор ўқишга, такрор ва такрор туғёнли, ўйчил дунёни кашф этишга арзийди.

There are no reviews for this eBook.

0
0 out of 5 (0 User reviews )

Add a Review

Your Rating *

Related eBooks